Бу йил Нур-Султанда 7 минг ўқувчига мўлжалланган 8 та янги мактаб очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги ўқув йилида пойтахтда 7000 ўқувчига мўлжалланган 8 та янги мактаб очилади. Бу ҳақда шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Шолпан Қадирова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, пойтахт аҳолисининг йил сайин ўсиб бориши ўқувчилар сонига ҳам таъсир қилади. Шу сабабли, шаҳримиздаги мактаб қурилишига талаб катта эканлигини табиий. Ҳозир шаҳарда ўқувчилар сони мўлжалдан кўп ва уч сменали мактаблар мавжуд», - деди Шолпан Қадирова.

Унинг сўзларига кўра, бу йил 10 000 ўқувчига мўлжалланган 14 та объектни ишга тушириш режалаштирилган. Шундан 7 000 ўринли 8 та мактаб янгидан қурилган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар