Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Бу йил Нур-Султанда 600 минг туп дарахт кўчати ўтқазилади

30 Июнь 22:53

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда пойтахт ҳудудида 600 минг туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган. Улардан 452 мингтаси «яшил белбоғ»да етиштирилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нур-Султан жамоат кенгаши йиғилишида шаҳардаги яшил майдонлар ва сув тизимларининг ҳолати, уларни паспортлаштириш ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Айдин Бегимбеков бу борадаги ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

«Бугунги кунда шаҳарда 1 миллион 400 мингга яқин дарахтлар мавжуд. «Яшил белбоғ» ҳудудида 14 миллион дарахт бор. Бу йил 600 минг тупдан ортиқ кўчат экишни режалаштирганмиз. Улар орасидан «яшил белбоғ»да 452 минг туп кўчат экиш режалаштирилган.

Кўкаламзорлаштириш доирасида Алмати туманида 8 минг, Бойқўнғир туманида 7 минг, Сариарқа туманида 7 минг, Есил туманида 23 минг 500 тупга яқин кўчат ўтқазилади», — деди бошқарма вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар