Бу йил Нур-Султанда 20 минг ўринли 11 та мактаб фойдаланишга топширилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – жорий йилда пойтахтда 20 мингдан ортиқ ўқувчига мўлжалланган 11 мактаб қурилади. Худди шундай, 3 йилда пойтахтда 34 та мактаб қурилди. Шаҳарнинг барча туманларида таълим муассасалари қурилиши давом этмоқда, дея хабар беради Кazinform.

– Аҳоли сонининг йил сайин ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, таълим муассасаларига талаб ортиб бормоқда. Ўқувчиларни тегишли таълим-тарбия воситалари билан таъминлаш ва мавжуд бинолардаги ортиқча юкламаларни бартараф этиш учун ҳар йили режали равишда камида 10 та мактаб қуриш керак. 3 йил давомида 34 мактаб қурилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу таълим муассасалари 70 минг ўқувчи ўрни яратиш имконини берди.

Шаҳарнинг барча туманларида таълим муассасалари қурилмоқда. Масалан, сўнгги 2 йилда аҳоли зич жойлашган Есил туманида 12 та, Алмати туманида 7 та, Бойқўнғир туманида 4 та, Сариарқа туманида 2 та мактаб қурилди. Бу йил шаҳарда яна 11 та мактаб қурилади. Бу таълим муассасалари ўқувчилар учун 20 мингдан ортиқ қўшимча ўрин очиш имконини беради», — деди пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов.

Масалан, 65-сонли мактаб (Сариарқа тумани) ихтисослиги инклюзив таълимдир. Бу мактабда эшитиш ва таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар таҳсил олади. Бу ерда жами 3000 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда, бу таълим муассасасига белгиланган тегишли юкламадан ошиб кетади. Мактаб қувватини ошириш мақсадида унинг ёнида янги бино қурилмоқда. Бу яна 1200 та ўқувчи ўрни (икки сменада) яратиш имконини беради.

Шунингдек, 59-мактаб-лицей ҳудудида (Сауран кўчаси) янги бино қурилиши бошланди. Жорий йилда 20 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар