Бу йил Нур-Султан шаҳрида 40 минг болага мўлжалланган 15 мактаб қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Нур-Султан шаҳрида 40 минг болага мўлжалланган 15 мактаб қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов шаҳар аҳолиси билан ҳисобот учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Нур-Султан ҳокимлиги мактаб қурилишида тизимли равишда иш олиб бормоқда. 2021 йилда 2020 йилга нисбатан икки баравар кўп ва 2019 йилга нисбатан тўрт баравар кўп мактаб очилади.

«Таълим сифатига ва унга шароит яратишга эътибор бериш жуда муҳимдир. Аҳолининг кўпайиши туфайли ҳар йили мактабларда жой етишмаслигини камайтириш учун камида 10 та мактаб қурилиши керак. 2020 йилда фойдаланишга топширилган мактаблар сони 2019 йилга нисбатан икки баравар кўп. Ушбу 11 та таълим муассасаси илгари мактаб бўлмаган турар-жойларда қурилган. У ерда болалар мослаштирилган биноларда ўқишган. Янги мактаблар уч сменали мактаблар сонини 8 тадан 4 тагача қисқартиришга имкон берди. Бундан ташқари, қатор мактаблар қозон иситиш тизимидан марказий иситиш тизимига ўтказилди. Бу – мактабларга йилига фақат иситиш учун сарфланадиган 100 миллион тенгени тежашга имкон беради. 2021 йилда биз 15 мактаб қурамиз. Бу 40 минг жой яратишга имкон беради», - деди Алтай Кўлгинов.

Пойтахт ҳокимлиги маълумотларига кўра, 5 йиллик комплекс режа доирасида 50 та мактаб қурилиши режалаштирилган. Мактаб қурилишига хусусий инвесторлар ҳам жалб қилинади.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар