Бу йил Қурбон ҳайити намози ўқилмайди - Бош муфтий

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 июль куни Қозоғистон масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Науризбай Ҳожи Тағанўғли маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аллоҳнинг иродаси билан, Уламолар Кенгаши бу йилги Қурбон ҳайити байрами 31 июль ва 1-2 август кунлари бўлиб ўтишини тасдиқлади. Аммо мамлакатда карантин муддати 2 августгача узайтирилганлиги сабабли, мамлакат ичидаги масжидлар ёпилади. Шу муносабат билан 31 июль куни Қурбон ҳайити намози ўқилмайди», - деди Бош муфтий.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар