Бу йил Қозоғистоннинг иқтидорли болалари халқаро олимпиадалардан 27 та медалга сазовор бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистоннинг иқтидорли болалари халқаро олимпиадалардан 27 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Халқаро олимпиадаларда совриндор бўлган ўқувчиларни тантанали равишда тақдирладик. Жорий йилда иқтидорли болаларимиз 27 та медал қўлга киритиб, ўтган йиллардаги рекордларни янгилади. Бу йил табрикнинг ўзи болалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари учун айниқса қувончли бўлди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг кўмаги туфайли 27 нафар ғолибга 4,7 миллион тенгегача сертификатларни топширдик.

Бу Президентнинг иқтидорли болаларни рағбатлантириш тўғрисидаги фармойишидан сўнг имкон бўлди. Шунингдек, ўқувчилар Миллий Ягона Тестдан ўтмасдан Қозоғистон олий ўқув юртларида ўқиш грантларга эга бўлдилар», - деб ёзади вазир.

Шунингдек, бу борадаги ишлар давом эттирилишини айтди. Бу йил рўйхатга 7 та халқаро олимпиада киритилган бўлса, келаси йил яна 7 та нуфузли халқаро олимпиадалар билан тўлдирилади.

«Биз бундан кейин ҳам мамлакатда барча даражадаги олимпиадани очиқ ўтказишга алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, совриндор ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчилар ҳам бир марталик тўловни олади. Иқтидорли болаларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ҳам топширдим.

Ишончим комилки, Давлатимиз раҳбари ва давлатимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши бошқа ўқувчиларнинг ҳам олимпиадага бўлган қизиқишини оширади», - деди Асхат Аймағамбетов.


Сўнгги хабарлар