Бу йил Қозоғистонга қанча ватандош кўчиб келади

None
ASTANА. Кazinform – Бу йилги ватандошлар ва мигрантларни мамлакатга қабул қилиш квотаси тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Вазир Тамара Дуйсенова ватандошлар учун квотани белгилаш буйруғини имзолади.

«Буйруқга кўра, мамлакатимизга келаётган ватандошлар ва мигрантларни қабул қилиш бўйича 2023 йил учун ҳудудий квота ажратилсин. Пойтахт, республика аҳамиятга молик шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликлари эътиборига ҳавола этилиши лозим», — дейилади ҳужжатда.

Ишларнинг бажарилишига Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов масъул этиб белгиланди.

Буйруқга кўра, жорий йилда мамлакатга 1925 нафар ватандош ва 6727 нафар мигрантлар келади.

Вилоятларга келсак, 196 нафар ватандош, 238 нафар мигрант Абай вилоятига, 270 нафар Ақмола вилоятига, 33 нафар мигрант Қарағанди вилоятига, 150 ватандош ва 530 мигрант Қостанай вилоятига, 932 нафар ватандош ва 2841 нафар мигрант Павлодар вилоятига, 138 ватандош ва 2660 мигрант, Улитау вилоятига 120 нафар мигрант, 239 ватандош ва 305 мигрант Шарқий Қозоғистон вилоятига кўчиб ўтмоқчи.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар