Бу йил Қозоғистонга 11 мингдан зиёд этник қозоқ кўчиб келди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра 11,8 минг киши тарихий ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Умуман олганда, 1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 миллион 69,1 минг этник қозоқ қайтиб келди.

«Бу йил Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (55,5%) Хитойдан, 28,8% - Ўзбекистондан, 9,1% - Туркманистондан, 3,4% - Мўғулистондан ва 2,9% - бошқа мамлакатлардан кўчиб ўтган.

Этник қозоқлар асосан Алмати (52,3%), Манғистау (13,4%) ва Туркистон (5,5%) вилоятларида, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Алмати (5,7%) шаҳарларидан қўним топган.

10 ойлик маълумотларга кўра, меҳнатга лаёқатли мигрантларнинг сони 55,9 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшлар - 32,6 фоизни ва нафақахўрлар - 10,5 фоизни ташкил этади», - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар