Бу йил Қозоғистонда йилига 1 миллион тонна полиэтилен ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланади

None
ASTANА. Кazinform - Бу йил Қозоғистон нефт, газ ва кимё соҳасида 515 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида маълум қилди.

«2023 йилда нефть, газ ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 515 минг тонна даражасида режалаштирилган. Соҳани янада ривожлантириш доирасида умумий қиймати қарийб 900 миллион долларлик бутадиен ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши бошланди», — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда «Полиэтилен» лойиҳаси доирасида нефтни қайта ишлаш ишлаб чиқаришни чуқурлаштириш давом эттирилади.

«2023 йилда «Полиэтилен» лойиҳаси доирасида 9 миллиард куб метр газ сиғимига эга газ сепаратор қурилмасини молиялаштириш муаммоси ҳал этилади, қуввати 1 миллион 250 миллион тонна бўлган полиэтилен мажмуасини лойиҳалаш ишлари амалга оширилади», - деди Болат Ақшолақов.

Фото очиқ манбалардан олинган

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар