Бу йил Қозоғистонда яна учта йўналишли поездда аёллар вагонлари пайдо бўлади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Ўтган йилдан буён Қозоғистонда 154 минг йўловчи аёллар вагонларида сафарини ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда «Йўловчилар ташиш» акциядорлик жамияти бош директори Жанибек Тайжанов ОАВ вакиллари билан ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Ўтган йилдан буён давом этаётган аёллар вагонлари лойиҳаси йўловчилардан кўплаб ижобий мулоҳазалар олди. Яъни, беш йўналишли поездлар таркибига фақат аёлларга хизмат кўрсатувчи ва фақат уларнинг киришига рухсат берувчи вагонлар киритилган. Ушбу лойиҳа жуда яхши ўтди. Йўловчилардан бундай вагонлар сонини кўпайтириш бўйича кўплаб мурожаатлар бўлди. Бу йил ҳам худди шу лойиҳани яна пилот режимда давом эттирамиз»

, - деди у.

Унга кўра, аёллар вагони яна учта йўналишдаги поездларга уланади.

«Яна учта йўналиш қўшилади. Илгари Алмати-Манғистау, Алмати-Ўскемен, Павлодар-Туркистон, Манғистау-Семей, Атирау-Астана йўналишларида поездларда бўлган. Бу йил ёзда Астана-Алмати, Астана-Чимкент, Алмати-Ақтўбе йўналишидаги поездларда ҳам аёллар вагонлари пайдо бўлади. Ўтган йилдан буён аёллар вагонларида 154 мингга яқин йўловчи ташдик»

, - деди Жанибек Тайжанов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар