Бу йил Қозоғистонда талабалар стипендиялари кўпаяди
24 Январь 16:51

Бу йил Қозоғистонда талабалар стипендиялари кўпаяди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 сентябрдан Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Қозоғистон олий ўқув юртлари талабалари учун стипендиялар 20 фоизга, магистрантлар ва докторантларнинг стипендиялари 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябр ойида бакалаврлар стипендия миқдори 20 фоизга, магистрантлар ва докторантлар учун 15 фоизга ошди. Шундай қилиб, 2021 йил сентябр ойидан бошлаб талабалар учун стипендиялар 31 423 тенгени, магистрантлар учун 76 950 тенгени, докторантлар учун 172 500 тенгени ташкил этди.

«Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб талабалар стипендиялари яна 20 фоизга ошади. Масалан, педагогик таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар 58 минг тенгедан ортиқ, бошқа йўналишларда таҳсил олаётган талабалар 37 минг тенгега яқин стипендия олади. Магистрантлар учун стипендиялар 86 987 тенгегача, докторантура стипендиялари 195 000 тенгега кўтарилди», - деди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Янгиликлар

Архив