Бу йил Қозоғистонда шифокорларининг ўртача маоши 420 минг тенгега етади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аҳолисига Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта доирасида 886 мингга яқин қиммат тиббий хизматлар кўрсатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш мақсадида Давлат раҳбарининг фармойишига кўра, ўтган йилдан бошлаб 2023 йилгача тиббиёт ходимларининг иш ҳақини иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан 2 баравар юқори даражага етказиш мақсадида ҳар йили ошириб келинмоқда. Бу йил шифокорларнинг ўртача маоши 420 минг тенгега етказилади. Шу билан бирга, тиббиёт ходимларининг ўртача маоши қарийб 235 минг тенгени ташкил этади»

, — деди вазир.

Бундан ташқари, унинг айтишича, Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта доирасида аҳолига қиммат тиббий хизматлар кўрсатиш имконияти ошган.

«Ҳозирги вақтда 886 мингга яқин қиммат тиббий хизматлар кўрсатилган», — деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар