Бу йил Қозоғистонда саноат соҳасида 112 та лойиҳа ишга туширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг январь ойида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш пайтида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 111,8 фоизни ташкил этди. Бунга портланд-цемент, гипс, силикат ва бошқа ғишт, қурилиш эритмалари ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ҳисобига эришилди», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда ишлаб чиқариш саноатига асосий капиталга 1,2 триллион тенге сармоя киритиш режалаштирилган. Шу билан бирга, меҳнат унумдорлиги 5,6 фоизга ўсиши керак.
«Жорий йилда Саноатлаштириш харитаси доирасида қиймати 1,93 триллион тенгедаги 112 лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. 13,4 минг иш ўрни яратилади», - деди Б. Атамқулов.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов
- Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади
- Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди
- Қозоғистонда 2025 йилгача қишлоқ жойларда уйлар қуриш учун 110 минг ер участкалари ажратилади
- Рамазон арафасида вақтни аниқ кўрсатадиган махсус ресурс ишга туширилди
-
Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт ишлаб чиқарилди
-
Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш 98 фоизга ўсди