Бу йил Қозоғистонда Россиянинг 2 та олий талим муассасасининг филиаллари очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2022 йилнинг кузида Қозоғистонда Россиянинг иккита олий талим муассасасининг филиаллари очилади. Ҳукумат тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.

Рrimeminister.kz сайтида хабар қилинишича, Россиянинг «МИФИ» Миллий ядровий тадқиқот университети филиали Алмати шаҳрида, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали Атирау шаҳрида очилади.

Жорий йилнинг октябр ойида қайд этилган олий таълим муассасалари филиаллари негизида «Ҳимояланган юқори унумдор ҳисоблаш тизимлари», «Элементар зарралар физикаси ва космик физика», «Нефт ва газни қидириш ва бурғулаш», «Нефт ва газ конларини ўзлаштириш, фойдаланиш ва комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш», «Нефт ва газни ташиш» каби мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади.

Унга 200 та грант ажратилди. Ўқув жараёнига Россиянинг етакчи профессор-ўқитувчилари жалб этилади.


Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар