+7 (701) 759 90 19
USD 429.76 EUR 518.16
RUB 5.64 CNY 66.15
Янгиликлар

Бу йил Қозоғистонда Нур-Султан ва яна учта шаҳар газ билан таъминланади

5 Июнь 11:27
Баҳам кўринг:
Бу йил Қозоғистонда Нур-Султан ва яна учта шаҳар газ билан таъминланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев раислигида кеча бўлиб ўтган «Самруқ-Қазна» Миллий фаровонлик жамғармаси йиғилишида мамлакат марказий ва шимолий ҳудудларини газ билан таъминлаш масаласи кўрилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Нурсултон Назарбоев пойтахт Нур-Султан шаҳрини газлаштириш ишлари ҳақида сўради. «ҚазМұнайГаз» компанияси раҳбари Алик Айдарбаев ўтган йилда Қозоғистон жанубидан шимолий ҳудудлари томон тортилган магистрал қувур фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди.

«Ҳозирда жойларда, шу жумладан, пойтахтда ички қувурлар қурилиши давом этмоқда. Шу йил иситиш мавсумигача ушбу ҳудудларга газ берилади», - деди у.

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Нур-Султан шаҳри бу йил газга уланишини маълум қилди.

«Айни пайтда шаҳардаги иккинчи иссиқлик электроцентрални газга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Газ тарқатиш тармоқлари қурилмоқда. Нур-Султандаги кўплаб йирик объектлар шу йилнинг ўзида газга уланади. Шу билан биргаликда Темиртау, Қарағанди ва Жезқазған шаҳарлари ҳам қисман газ билан таъминланади», - деди Бош вазир.

Нурсултон Назарбоев мамлакат жанубидан шимолигача газ етказиладиган ўта улкан ҳажмдаги қувур қуриш ишлари илк маротаба амалга оширилаётганини айтиб, халқ фаровонлиги йўлидаги ушбу ишларни режага мувофиқ бажаришда давом этиш лозимлигини таъкидлади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив