Бу йил Қозоғистонда миллий лойиҳа доирасида 230 минг киши иш билан таъминланди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонликларни иш билан таъминлаш йўналишида бир қанча давлат лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев батафсил гапириб берди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Аҳолини иш билан таъминлаш, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ҳар 10 минг аҳолига 100 тадан янги иш ўрни яратиш лойиҳаси, шунингдек, давлат субсидиялари ва бўш иш ўринларидан фойдаланиш ҳисобига амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойлик натижаларига кўра, миллий лойиҳа доирасида 230 мингга яқин киши иш билан таъминланди. Уларнинг 182,9 мингтаси давлат томонидан субсидияланган иш ўринларидир. 181 минг кичик ва ўрта бизнес субъектларида 261 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди», — деди Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари тақдим этган маълумотларга кўра, бўш иш ўринлари ҳисобига 273,5 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

– Миллий лойиҳа доирасида очилаётган янги иш ўринларининг аксарияти тадбиркорлик соҳасига тўғри келади. Хусусан, «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» лойиҳаси доирасида 15 мингга яқин, агросаноат мажмуасини ривожлантириш учун 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. «Билимли миллат» лойиҳаси доирасида 7,8 мингта, «Яшил Қозоғистон»да 3,7 мингта, «Миллий маънавий тикланиш»да 3,3 мингта, «Соғлом миллат» доирасида 790 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар