Бу йил Қозоғистонда мактабни олтин медаль билан битирувчилар сони рекорд даражага етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2020-2021 ўқув йили якунлари бўйича 9738 нафар битирувчиларга «Алтын белгі» (олтин медаль мақомида) кўкрак нишони топширилди. Бу ўтган йилларга нисбатан рекорд кўрсаткичдир, деб хабар беради Kazinform.

Бу йил «Алтын белгі» кўкрак нишонига сазовор бўлганларнинг аксарияти Туркистон (1856), Алмати (1432) ва Шарқий Қозоғистон (738) вилоятларидан.

Маросим давомида имтиёзли аттестат эгалари тақдирланди.

«9738 нафар номзодлар якуний аттестация жараёнида ўз билимларини исботладилар ва «Алтын белгі» эгаларига айланишди. Бу битирувчилар умумий сонининг 6,2 фоизини ташкил этади. Мактаб ўқувчилари сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Шу муносабат билан яхши натижаларга эришганлар сони ортиб бормоқда. Кўплаб «Алтын белгі» эгалари ўқитувчи касбини танлаётгани қувонарлидир. Келажакда бизнинг ўқувчиларимиз ўқитувчилар сафига қўшилса, нур устига аъло нур бўлади», - деди Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Майра Мелдебекова.

Таъкидлаш жоизки, бу йил «Алтын белгі»га номзодларнинг имтиҳонлари мактаблар томонидан эмас, балки таълим бўлимлари ҳузуридаги комиссиялар томонидан кўриб чиқилди.

Комиссия таркибига малакали ва тажрибали фан ўқитувчилари киради. Битирувчилар рўйхати комиссия қароридан кейингина тасдиқланди.

Бу «Алтын белгі»ни тайинлаш тартибининг шаффофлигини таъминлайди ва коррупция хавфини йўқ қилади.

Умуман олганда, бу йил қозоғистонлик талабалар жаҳон интеллектуал мусобақаларида қатнашиб, 67 та олтин, 125 та кумуш ва 195 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Шунингдек, халқаро майдонда ўз билимларини намойиш этди.

Қозоғистон 110 мамлакат орасида норасмий жамоавий ҳисобда кучли 30 таликка кирди.

1998 йилда Қозоғистон 50-ўринда эди.

Сўнгги хабарлар