Бу йил Қозоғистонда мактаблар учун 515 та янги автобус сотиб олинади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда ҳокимликлар 515 та мактаб автобуси сотиб олади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилда биринчи марта 22 мингдан ортиқ болани таълим муассасаларига хавфсиз ташиш учун махсус мактаб автобуслари парки кенг кўламли янгиланади. Ҳокимликлар лизинг асосида 515 та мактаб автобуслари сотиб олади. Шу ой давомида Ақмола вилоятига илк автобуслар келтирилиши режалаштирилган»

, — деди Шолпан Каринова Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, жорий йилда бепул иссиқ овқат билан таъминланган бошланғич синф ўқувчилари сони 10 фоизга кўпайган.

Таълим вазирлиги Қозоғистонда Болалар йилини амалга оширишда 12 та марказий, 17 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, 130 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва 20 мингдан ортиқ таълим ташкилотлари иштирок этаётганини маълум қилди.

Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ёш қозоғистонликларни байрам билан табриклади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар