Бу йил Қозоғистонда картошка майдонлари 2,4 минг гектарга кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда жами экин майдони 23 миллион гектардан ортиқни ташкил қилди. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жами экин майдони 23,1 миллион гектарни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 105 минг гектарга кўпдир. Экин майдонларини диверсификация қилиш ва монокултурадан воз кечиш бўйича олиб борилаётган ишларга мувофиқ ғалла майдонлари 285,5 минг гектарга қисқартирилди», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

Вазир таъкидлаганидек, ёғли экинлар – 24,9 минг гектарга, картошка – 2,4 минг гектарга, сабзавот – 1,7 минг гектарга ва ем-хашак экинлари – 448,1 минг гектарга ошгани кузатилмоқда.

Унга кўра, 19,8 миллион гектар майдонга баҳорги экинлар ёки режага нисбатан 100,2 фоизга, картошка – 189,6 минг гектарга, сабзавот ва полиз маҳсулотлари – 269,2 минг гектарга, кўп йиллик ўтлар – 429,6 минг гектарга экилган.

«3,1 миллион гектар майдонга мойли экинлар, 12,3 минг гектарга қанд лавлаги, 121,1 минг гектарга пахта экиш якунланди», – дея қўшимча қилди Е.Қарашўкеев.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар