+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Бу йил Қозоғистонда қанча йўллар пуллик бўлади

2 Июнь 17:24
Баҳам кўринг:
Бу йил Қозоғистонда қанча йўллар пуллик бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача Қозоғистоннинг 11 минг км узунликдаги автомагистралларида пуллик қатновни жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, 2025 йилга қадар 11 минг км йўл учун тўловларни жорий этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда, 2021 йилда, 5,8 минг км узунликдаги пуллик трафикни очиш режалаштирилмоқда», - деди Бейбит Атамқулов аҳоли олдида ҳисобот учрашувида.

Аввалроқ Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қозоғистондаги пуллик йўлларда нархи ҳақида гапириб берганди.

«Йўлларнинг сифатига уларнинг сақланиши ҳам таъсир қилади. Бунинг учун техник харажатларни тўлиқ қоплайдиган ва республика бюджетига тушадиган юкни камайтирадиган тўлов жорий қилинмоқда. Бу ерда мен нархлар ҳақида тўхталмоқчиман. Тўлов ставкалари 2013 йилда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган бўлиб, «Астана-Щучинск» йўлида биринчи пуллик тизим жорий қилинган эди, янги тарифларда эса ушбу тарифлар бир хил бўлиб қолмоқда», - дея изоҳлади Бейбит Атамқулов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив