Бу йил Қозоғистонда қанча ғалла йиғилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин бу йилги ҳосил ўрими бўйича Ҳукумат йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform.

«Айни пайтда барча ҳудудларда ўрим бошланди. Ғалла этиштирадиган асосий ҳудудларда об-ҳаво ёзнинг ўртасида қуруқ эди, аммо ҳозир у беқарор. Шунинг учун нафақат ҳосилни йиғиб олиш, балки ишларни энг кам харажат билан бажариш ҳам муҳимдир», - деди Бош вазир Ҳукуматнинг йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат ҳосил йиғиш ишларини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бўйича барча зарур қарорларни қабул қилди. Умуман олганда, барча кўрилган чоралар туфайли, бу йил тахминан 18 миллион тонна ғалланинг йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Қозоғистон ўзини ғалла билан тўлиқ таъминлайди. Экспорт салоҳияти ҳам яхши бўлади. Катта ресурс базаси ва энг йирик жуғрофий бозорларнинг ўртасида бўлиш - маҳаллий агросаноат мажмуасини ривожлантиришга ва Қозоғистоннинг жаҳон озиқ-овқат марказига айланишига ёрдам беради. Товарлар ва хизматлар бозоридаги мураккаб вазиятга қарамай, дон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари динамикаси барқарор ва ҳатто ижобийдир. Шунинг учун биз агросаноат мажмуасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётнинг асосий локомотивларидан бири сифатида кўрмоқдамиз», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар