Бу йил Қозоғистонда кўплаб «яшил» энергетика лойиҳалари молиялаштирилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон тараққиёт банки 2021 йилда қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида янги лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Думан Аубакиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Банк аллақачон муқобил энергия манбалари бўйича бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу йил Алмати вилоятидаги Каскад ГЭСи, Шарқий Қозоғистон ва Алмати вилоятлари чегарасида, Қарағанди вилоятида жойлашган қуёш электр станцияси лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, шамол электр станцияси қурилади», - деди Думан Аубакиров.

Унга кўра, лойиҳаларнинг ишлаб чиқариш қуввати 200 МВт бўлиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳаларнинг умумий миқдори қарийб 80 миллиард тенгени ташкил этади.

Муаллиф Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар