Бу йил Қозоғистонда кўмир ташиш ортди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг етти ойида Қозоғистонда темир йўл орқали юк ташиш ҳажми ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилнинг январ-июл ойларида «ҚТЙ» МК» АЖ тармоғида юк ортиш 147,6 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 фоизга кўпдир. Мамлакат ичкарисида юк ташиш ҳажми 2,7 фоизга, яъни 97,8 миллион тоннага ўсди. Экспорт йўналишидаги транспорт 49,7 миллион тонна юкни ташкил этди», - дейилади компания хабарида.

Жорий йилнинг 7 ойи якунларига кўра, юкланган тошкўмир 62 миллион тоннага етиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 4,6 фоизга кўпдир. Уларнинг 42,4 миллион тоннаси республика бўйлаб жўнатилди, қаттиқ ёқилғи экспорти эса 12,2 фоизга ошиб, 19,7 миллион тоннани ташкил этди.

«Ғалла ташиш ҳажми эса 4,9 миллион тоннани ташкил этади, шундан 3,7 миллион тоннаси экспортга жўнатилган», - дейилади хабарда.

Бу даврда кимёвий ўғитларни ташиш 7 фоизга (2,4 миллион тонна), нефт юкларини ташиш 4,1 фоизга (10,5 миллион тоннагача), қурилиш юкларини ташиш 1 фоизга (8,8 миллион тонна) ошди. Темир ва марганец рудаларини юклаш 12 миллион тонна, рангли рудаларни юклаш 13 миллион тоннани ташкил этди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар