Бу йил Қозоғистонда ишчи кучи тақчил ҳудудларга қарийб 4 минг одам кўчирилди
12 Август 21:32

Бу йил Қозоғистонда ишчи кучи тақчил ҳудудларга қарийб 4 минг одам кўчирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Шимолий Қозоғистон вилоятига ташрифи чоғида мамлакатнинг миграция сиёсати билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вазир вилоят ишбилармонлари билан учрашиб, аҳоли бандлиги ва меҳнат ресурслари масалаларини муҳокама қилди. Йиғилишда Тамара Дуйсенова сўнгги 10 йилда шимолий вилоятлар, марказий ва шарқий Қозоғистондан 230 минг киши кўчиб келганини таъкидлади. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб республиканинг ушбу ҳудудларида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 168 минг кишига камайиши мумкин.

«Аҳолининг оқилона кўчирилишини таъминлаш ва ҳудудлараро номувофиқликнинг олдини олиш мақсадида меҳнат ресурсларининг ҳаракатчанлигини ошириш мақсадида давлат томонидан фуқароларни ихтиёрий равишда кўчириш чоралари кўрилди. Кўчиб ўтувчиларга кўчиш учун моддий ёрдам кўрсатилмоқда, уй-жой ижараси учун субсидиялар ажратилмоқда, аҳоли бандлиги таъминланмоқда, тадбиркорлик ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилнинг 7 ойида 3,8 минг кишидан иборат 1147 оила ёки жорий йил учун режалаштирилган кўрсаткичларнинг 47 фоизи ишчи кучи ортиқча бўлган ҳудудлардан ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга кўчирилди»

, — деди Тамара Дуйсенова.

Шунингдек, вазир «Очиқ Қозоғистон 500+» миграция сиёсати концепцияси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Бу мамлакатга малакали кадрлар келишини рағбатлантириш, хорижда меҳнат қилаётган қозоғистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат ҳудудлари ўртасидаги демографик тенгсизликни бартараф этиш механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган.

Йиғилишда иштирок этган ишбилармонлар жанубдан шимолга кўчиб ўтувчи юртдошлар ва ватандошларни ва ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга жойлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қатор таклифлар билдирди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив