Бу йил Қозоғистонда ем-хашак экинлари майдонлари 448 минг гектарга кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда ем-хашак экинлари майдонлари 448 минг гектарга кенгайтирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ем-хашак тақчиллигининг олдини олиш мақсадида вазирлик томонидан ем-хашак етиштириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинган. Бу йил қандай тадбирларни ўтказишни режалаштиряпсиз? « — деб сўради Бош вазир вазирдан.

Саволга жавоб берар экан, Ербол Қарашўкеев «Йўл харитаси»ни амалга ошириш аллақачон бошланганини айтди.

«Йўл харитасида 15 та тадбир кўзда тутилган. Улардан энг муҳими чорвачилик хўжаликларининг экин майдонлари таркибини мавжуд илмий асосланган алмашлаб экиш меъёрларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилишдир. Ҳозирда ҳудудларда бу таҳлиллар олиб борилмоқда. Ҳар бир фермер хўжалиги ва экин майдонларини диверсификация қилиш режаси ишлаб чиқилмоқда», — деди у.

Унинг айтишича, жорий йилда ем-хашак экинлари майдонлари 12,5 фоизга кўпайган.

«Яъни ўтган йили 3,2 миллион гектар, жорий йилда эса 3,6 миллион гектар. Жорий йилда водий майдони 448 минг гектарга оширилди. Бу эм-хашак захирасини оширади», - деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар