Бу йил Қозоғистонда докторантлар ҳам тест топширадилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда докторантлар имтиҳонни Миллий тест маркази орқали топширишади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари Мирас Дауленов вазирлик матбуот хизматида маълум қилди.

«Бу йил докторантурага қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, кириш имтиҳони янги шаклда ўтказилади. Докторантурага ҳужжатларни қабул қилиш 3 июлдан бошланади ва 3 августгача давом этади. Докторантурага кириш имтиҳонлари 4 дан 20 августгача бўлиб ўтади. Энди докторантлар ҳам тестларни компьютер форматида топширишади. Ўтган йили ушбу формат аспирантлар ўртасида синовдан ўтказилди ва муваффақиятли якунланди», - деди вазир ўринбосари.

Докторантларга қўйиладиган асосий талабларни ҳам айтиб ўтди.

«Шуни таъкидлашни истардимки, магистр даражасига эга одамлар докторантура талабгорлари тоифасига қабул қилинади. Иш стажи камида 9 ой бўлиши керак. Тиббий мутахассисликлар бўйича резидентурани тугатган бўлиши керак. Илгари, бу муддат бир йил эди. Бироқ, ОТМлар ва абитуриентларнинг аризаларини ҳисобга олган ҳолда 9 ойга қисқартирилди. Докторантурага аризалар Миллий тест марказининг ахборот тизими орқали ҳам қабул қилинади», - деди Мирас Дауленов.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар