Бу йил Қозоғистонда бюджет даромадлари 3,7 триллион тенгега оширилади

None
ASTANА. Кazinform – Яширин иқтисодиёт улушининг қисқариши ҳисобига жорий йилда бюджет даромадлари 3,7 триллион тенгега оширилади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида шундай режани маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўтган йили биз бюджет рентабеллигини рекорд даражада оширишга эришдик. Бу йилги мақсад ҳам бундан ошиб кетиш. Яъни, даромадни 3,7 триллион тенгега ошириш керак. Шу муносабат билан биз яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича ишларни фаоллаштирамиз», — деди Ерулан Жамаубаев.

Вазир «Ягона дарча», «Астана1», «Электрон ҳисобварақ-фактура» каби ахборот тизимлари негизида товарлар ҳаракатини кузатиш миллий тизими модернизация қилинаётганини таъкидлади.

«Халқ ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида «Е- солиқ фуқаро», «Е-Солиқ бизнес» каби мобил иловалар билан қамровни кенгайтирамиз. Биз молиявий ташкилотлар учун электрон хизматлар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг динамик ўсишини таъминлаймиз. Божхона статистикасидаги тафовутни камайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда ҳамкор давлатлар билан асосий савдо бўйича ахборот алмашиш ишлари олиб борилмоқда», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар