Бу йил Қозоғистонда битирувчиларнинг 76 фоизи тестда қозоқ тилини танлаган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йилги миллий ягона тест натижаларига кўра, абитуриентларнинг 76 фоизи тест синовларини қозоқ тилида топширган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Гулжан Жарасова маълум қилди.

«5 июл куни асосий миллий ягона тест якунланди. Жорий йилда ҳам МЯТ «1 компьютер - 2 камера - 1 абитуриент» тамойили бўйича 43 та тест марказларида электрон форматда ўтказилди. Бу йил МЯТни топшириш учун иккита имконият берилди. Иккала имкониятда ҳам абитуриентлар бир хил профил фанлар комбинациясини танладилар», - деди вазирлик вакили.

Унга кўра, асосий миллий ягона тестда иштирок этиш учун 290 мингдан ортиқ ариза топширилган.

«Тест тилига келсак, битирувчиларнинг қарийб 76 фоизи қозоқ тилида, 24 фоизи рус тилида, 213 нафар бола инглиз тилида билимини синовдан ўтказди. Тест синовлари 5 та фан бўйича ўтказилди. Саволларнинг умумий сони 120 та. Тест 4 соат ёки 240 дақиқа давом этди», - дейди Гулжан Жарасова.

Сўнгги хабарлар