Бу йил Қозоғистонда биринчи марта 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг сайлови бўлиб ўтади

None
ASTANА. Каzinform – 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайлови бу йил биринчи марта бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил биринчи марта 45 та туман ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайлови ўтказилади. Кейин мамлакатдаги барча туманлар ҳокимларини сайлаймиз. Шундай қилиб, барча ҳокимият институтлари янгиланади ва янги суръатда иш бошлайди. Биз сиёсий жараёнларни демократлаштиришни давом эттирамиз, фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини кенгайтирамиз. Бу жуда муҳим нарсани барчамиз тушунишимиз керак», - деди Давлат раҳбари.

Президент Қозоғистон ушбу геосиёсий минтақада туб ислоҳотларни амалга ошираётган ягона давлат эканлигига эътибор қаратди.

«Айрим одамлар, жумладан, сиёсатчиларнинг айтишича, бу каби ислоҳотлар Қозоғистонга таҳдид солиши мумкин. Лекин бу ўзгаришларнинг барчаси, энг аввало, мамлакат келажаги учун зарур, деб ўйлайман. Биз орқага қайтолмаймиз. Аксинча, қонун устуворлиги, халқ бирлиги, ижтимоий адолат ва ички сиёсий барқарорлик каби фундаментал қадриятларни қайд этиб, ислоҳотлар йўлида қатъий қадам ташлашимиз керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар