Бу йил Қозоғистонда барча аҳоли бандлик марказлаи хизматларини онлайн олишлари мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги жорий йилнинг 5 январидан бошлаб аҳолиси иш билан таъминлаш марказлари хизматларини масофадан туриб олиш имконияти мавжуд шаҳарлар рўйхатини кенгайтирди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

2020 йил 17 ноябрда ишсизларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини олишни осонлаштириш мақсадида, вазирлик республика аҳамиятига эга шаҳарлар ва вилоят марказлари аҳолисига электрон меҳнат биржаси орқали масофадан туриб хизмат кўрсатиш бўйича пилот лойиҳани бошлади.

«Иш излаётган фуқаро уйидан чиқиши шарт эмас. Ушбу хизматларнинг барчасини Enbek.kz порталида бир неча дақиқада олиш мумкин. Бунинг учун фақат Интернетга уланган компьютер ва электрон рақамли имзо бўлиши керак. Хизмат тўлиқ автоматлаштирилган. Бу шуни англатадики, агар портал уч иш куни ичида одамга муносиб иш топа олмаса, у ҳолда Электрон меҳнат биржаси ушбу фуқарони автоматик равишда ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказади», - деди Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Ербол Оспанов.

«2021 йил 5 январдан бошлаб онлайн хизматларни кўрсатиш механизми яна 23 та вилоят аҳамиятига эга шаҳарлар аҳолисига тақдим этилади. Йилнинг иккинчи ярмида Қозоғистоннинг барча аҳолиси янги хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, электрон меҳнат биржасида фуқаролар учун бандлик соҳасидаги хизматлар рўйхати доимий равишда кенгайиб боради», - дея қўшимча қилди Ербол Оспанов.

Сўнгги хабарлар