Бу йил Қозоғистонда ҳарбий йиғинга 1,5 минг фуқаро чақирилади

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов «2023 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисида»ги буйруқни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳарбий хизмат ва ҳарбий хизматчиларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси 1-бандига мувофиқ буюраман: 2023 йилда 1500 нафар муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчи ҳарбий тайёргарликка чақирилади», — дейилади вазирлик расмий сайтида эълон қилинган тегишли ҳужжатда.

Буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – ҚР Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи зиммасига юкланади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар