Бу йил Қозоғистонда агросаноат соҳасида 200 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг маълум қилишича, йил бошидан буён агросаноат соһасида 180 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўрим-йиғимга келсак, бу йил биз охирги 10 йилда мисли кўрилмаган энг юқори ҳосилни олдик. 23 миллион тонна ғалла ва дуккакли экинлар йиғиб олинди. Бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўпдир. Буғдойнинг умумий ҳосилдорлиги 30 фоизга ошди. Сабзавот экинларининг ўртача ҳосилдорлиги ўтган йилга нисбатан 11 фоизга ошди. Бунга давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам таъсир кўрсатди», — деди Р. Склар.

Унга кўра, жорий йилда экиш ва йиғим-терим ишларига 220 млрд тенге ажратилди. Бу маблағлар ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўпдир. Фермерлар 27 минг тонна арзон дизел ёқилғиси олди.

«Йил бошидан буён агросаноат соҳасида 180 инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. Уларнинг қиймати 132 миллиард тенгени ташкил қилди. Йил охиригача лойиҳалар сонини 237 тага етказамиз», — деди Роман Скляр.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар