+7 (701) 759 90 19
USD 427.15 EUR 519.12
RUB 5.96 CNY 66.84
Янгиликлар

Бу йил Қозоғистонда аҳолининг заиф қатлами учун 2,5 млн кв метр уй-жой қурилади

18 Май 13:34
Баҳам кўринг:
Бу йил Қозоғистонда аҳолининг заиф қатлами учун 2,5 млн кв метр уй-жой қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Дастлабки бадал миқдорини ўзгартириш ва кўп болали оилалар, етим болалар ва алоҳида эҳтиёжли фуқароларга енгиллаштирилган тартибда ипотека бериш. Мазкур ва ўзга долзарб масалалар «Nur Otan» партияси ҳузуридаги Иш билан таъминлаш ва аҳолининг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги республика ижтимоий кенгашинининг биринчи ташкилий мажлисида муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform партиянинг матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
2021 йилда Нур-Султанда қанча уй-жой қурилиши режалаштирмоқда

Партиянинг матбуот хизмати тарқатган ахборотга кўра, «Nur Otan»нинг сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси доирасида бу йил Қозоғистонда 17 млн квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилса, унинг 2,5 миллиони аҳолининг заиф гуруҳларига мўлжалланган. 2021 йилнинг тўрт ойида 3,5 млн квадрат метр уй-жой ёки 28,9 хонадон фойдаланишга берилди.

Аммо уй-жойга муҳтожлар сони кундан кунга ўсмоқда. Бугунги кунда уй-жой навбатида 562 минг оила турибди, унинг 185 мингтасининг даромади оиланинг ҳар бир аъзосига нисбатан яшаш даражасидан пастдир.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш биринчи вазир ўринбосари Қайирбек Ускенбаевнинг таъкидлашича, уларни уй-жой билан жадал суръатда таъминлаш учун хусусий уй-жой жамғармасидаги ижара ҳақининг бир қисмини Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари учун 31 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида, ўзга ҳудудлар учун 21 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида ва қишлоқ жойлари учун 15 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида субсидиялаш таклиф этилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив