Бу йил Қозоғистонда 928 та аҳоли пунктлари 3G ва 4G Интернет билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистонда 928 та аҳоли пунктлари 3G ва 4G Интернет билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг ўринбосари Дарин Туяқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда одамлар асосан мобил қурилмалардан фойдаланишади ва ҳозирги пайтда Қозоғистонда 34 миллионга яқин мобил қурилмалар рўйхатга олинган. Улар орасида 14,9 миллион Интернетга уланган смартфонлардан фаол фойдаланувчи абонентлар бор. Улар рақамли дунёда яшайдилар. Шу муносабат билан вазирлик 13 феврал куни ҳокимиятлар билан меморандум имзолади. Бундан ташқари, ҳокимиятлар томонидан келишилган режа ва жадвал мавжуд. Унга кўра, қишлоқ жойларда мобил Интернетни ривожлантириш кўзда тутилган», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, жорий йил охирига қадар 250дан ортиқ одам истиқомат қиладиган бўлган 928 та аҳоли пунктлари юқори тезликдаги 3G және 4G Интернет билан таъминланади.

«Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Қозоғистон уланиш тезлиги 100 Мбит/с бщлган Интернет хизматлари энг арзон бўлган дунёнинг бешта давлатларидан бири ҳисобланади», - деди Дарин Туяқов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар