Бу йил Қозоғистонда 50 минг ер участкасига муҳандислик коммуникациялари етказилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев муҳандислик тармоқлари қурилиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида якка тартибдаги уй-жой қурилишини ривожлантириш учун 2021-2025 йилларда фуқароларга якка тартибдаги уй-жой қуриш учун берилган 235 мингта ер участкасини муҳандислик коммуникациялари билан жиҳозлаш режалаштирилган»

, — деди Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида.

Жумладан, 125 минг ер участкаси - вилоят марказлари, кичик шаҳарчаларда, 110 минг ер участкаси қишлоқ жойларда жойлашган.

«Жорий йилда республикада 50 минг 257 та ер участкасига муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш бўйича 180 та лойиҳа амалга оширилиши қўллаб-қувватланди. Энг кўп ер участкалари Туркистон, Ақтўбе ва Манғистау вилоятларида коммуникациялар билан таъминланган»

, - деди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар