Бу йил Қозоғистонда 44 та электромобиль рўйхатдан ўтказилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилнинг 9 ойида Қозоғистонда 930 мингта автомобиль рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «ҚазАутоПром» автомобилсозлик соҳасидаги корхоналар иттифоқи маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳисобот даврида маъмурий полиция томонидан 930 115 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,9 фоизга паст. Уларнинг 830 392 таси бир неча марта рўйхатдан ўтган, яъни бир кишидан бошқасига ўтказилган транспорт воситаларининг тоифасига кирган. Бу ўтган йилга нисбатан 18,6 фоизга камайди. Биринчи марта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони 99 723 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 35,5 фоизга юқори. Ушбу кўрсатгичга Арманистондан етказиб берилган 15 636 та автомашиналар киради, улар дастлаб ва вақтинча 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган», - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Қозоғистонда 44 та электромобиль рўйхатдан ўтказилди.

«ҚазАутоПром» маълумотларига кўра, ҳисобот даврида қайта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг учдан икки қисмидан кўпроғи (67,3%) хизмат муддати 10 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситаларидир.

Хусусан, 20 йилдан ошганларнинг улуши - 343 322 та автомобиль (41,3 фоиз), 11 йилдан 20 йилгача - 215 340 та автомобиль (25,9 фоиз).

4 йилдан 7 йилгача - 143 857 та машина (17,3 фоиз), 8 йилдан 10 йилгача - 82 333 та машина (9,9 фоиз), 1 йилдан 3 йилгача - 39 694 та машина етди. Шу билан бирга, фойдаланиш муддати 1 йилдан кам бўлган транспорт воситаларининг улуши 0,7% ни (5 846 та автомобиль) ташкил етди.

Сўнгги хабарлар