Бу йил Қозоғистонда 400 мингдан зиёд болалар биринчи синфга боради

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - 3 ой ичида болаларни 1-синфга қабул қилиш учун 320 мингга яқин ариза келиб тушди. Улар орасида 70 фоизга яқин болалар давлат тилида ўқишни танлаган. Бу ҳақда Kazinform Таълим-маориф вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

Биринчи синфга қабул 1 апрелдан бошланди. Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2022 йил 1 август. Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҚР Таълим-маориф вазирлиги томонидан хизмат автоматлаштирилган ва ҳужжатлар egov.kz веб-портали орқали қабул қилинади. Ота-оналар ҳужжатларни анъанавий қоғоз форматида ҳам топширишлари мумкин.

«Ота-оналарга ҳужжатларни имкон қадар тезроқ топширишни маслаҳат берамиз, чунки қабул 1 августда тугайди. 1 августдан мактабларда ўқув жараёнини сифатли режалаштириш ва ташкил этиш, дарсликлар тарқатиш, синфларни шакллантириш ва бошқа ташкилий ишлар бошланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланганига 3 ой ўтди ва шу вақт ичида 320 мингга яқин мурожаат келиб тушди. Уларнинг 82 фоизи электрон шаклда қабул қилинган. Шу билан бирга, бугунги кунда давлат тилида таълим олмоқчи бўлганлар салмоғи қарийб 70 фоизни ташкил этади. Қозоқ тилида ўқитиладиган синфларга энг кўп қабул қилиш кўрсаткичлари Қизилўрда (92,4 фоиз), Туркистон (89 фоиз) ва Манғистау (87,1 фоиз) вилоятларида қайд этилган«

, — деди ҚР Таълим-маориф вазирлиги мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова.

Янги ўқув йилида 1-синфга 400 мингдан ортиқ болалар бориши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар