Бу йил Қозоғистонда 35 та талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида талабалар учун ётоқхоналар қурилишининг бориши муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб хабар беради.

«Фан ва олий таълим вазирлиги вилоятлар раҳбарлари ва Нур-Cултан, Алмати, Чимкент шаҳарлари ҳокимлари билан биргаликда 10 августга қадар талабалар ётоқхонасидаги ўринлар тартибини, шунингдек, вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши, таълим муассасаларига қўйиладиган санитария-эпидемиология талабларига ўзгартиришлар киритиши керак, – деди Ерали Тоғжанов.

Шу муносабат билан Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек олий таълим муассасалари ректорларига барча талабалар (тоыхоналарида аудит ўтказиш, ўринлар сонини ошириш йўлларини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди. Ушбу чора жорий вазиятни аниқлайди ва талабаларга вақтинчалик турар жой режаларига тузатишлар киритиш имконини беради. Вазир, шунингдек, олий ўқув муассасалари яқинида жойлашган ётоқхоналар ва меҳмонхоналар (ҳостеллар) ўртасида ўзаро англашув меморандумини яратиш амалиётидан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда давлат-хусусий шериклик доирасида ётоқхоналар қурилиши лойиҳаларида қоғозбозликни бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда 10 минг ўринга мўлжалланган 35 та ётоқхона ишга туширилиши режалаштирилган. Вазифани амалга ошириш бошлангандан буён (2018-2021 йиллар) 30 630 ўринли 124 та бино, жумладан, 2021 йилда 10 364 ўринли 49 та бино фойдаланишга топширилди.

Фото: gadgetshelp.cоm


Сўнгги хабарлар