Бу йил Қозоғистонда 3,6 млн бола мактабга боради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда мактаб ва таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Анъанага кўра, 1 сентябр Қозоғистонда биринчи қўнғироқ қилиш маросими сифатида нишонланади. Бошқача айтганда, бугун - Таълим куни!

Бугун - биринчи синф ўқувчилари илк бор мактабга қадам қўймоқда, ўсмирлар коллеж ва университетларга кириб, талаба бўлмоқда.

ҚР Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, 2022-2023 ўқув йилида 3,6 миллион бола 7637 та мактабда таълим олади.

Болаларни 1-синфга қабул қилиш кампанияси давомида ота-оналардан 400 мингта ариза келиб тушган. Ўқувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи қозоқ тилида ўқишни танлаган.

«1000 мактаб» лойиҳаси доирасида ўтган йили 270 мактаб қурилди, жорий йилда 225 мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бу ўқув йилининг асосий янгилиги 5 кунлик ўқув ҳафтаси ҳисобланади. Янги ўқув йилида 192 кун дам олади ва 173 кун ўқийди.

Шунингдек, ҚР Таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилда ўқув йили бошланишига қадар Қозоғистонда 80 га яқин янги мактаб фойдаланишга топширилади. Йил охиригача 230 дан ортиқ мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар