Бу йил Қозоғистонда 26 та янги сабзавот омбори очилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилда умумий сиғими 104,5 минг тонна бўлган 26 та янги сабзавот омбори, 2026 йилгача эса мамлакатда яна 35 та замонавий омбор фойдаланишга топширилади. Шу тариқа республикадаги омборхоналар жами сони 1208 тага, сиғими эса 1,9 миллион тоннага етади, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Сўнгги йилларда Қозоғистонда сабзавот омборларининг етишмаслиги, айниқса мавсумдан ташқари даврда кескинлашди.

Шу боис мамлакатда сақлаш жойларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилиб, унда камида 335,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган 97 та омбор қуриш кўзда тутилган.

Режадаги кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилмоқда.

Масалан, 2021-2022 йилларда 181,5 минг тонналик 36 та омбор қуриш режалаштирилган бўлса, амалда сиғими 200,8 минг тоннагача бўлган 37 та сабзавот омбори очилди.

Сабзавот маҳсулдорлигининг ортиб бораётган кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон учун мавжуд сабзавот омборларини сақлаш инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

Сўнгги хабарлар