Бу йил Қозоғистонда 23,1 миллион гектар майдонга экин экиш режалаштирилган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Қозоғистонда экин майдони 23,1 миллион гектарни ташкил этади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳокимликлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йил учун экин майдонларининг прогноз тузилмаси шакллантирилди. Шундай қилиб, умумий экин майдони 23,1 миллион гектарни ташкил этади. Бу 2021 йилга нисбатан 125 минг гектарга кўпдир», — деди у.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бу йил ҳам ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва бир ҳил экинлардан воз кечиш давом этади. Бунинг ҳисобига буғдой майдони 368,1 минг гектарга қисқаради.

– Ем-хашак экинлари майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилиб, 3,6 миллион гектарга етказилди. Шу билан бирга, сабзавот экинларида бироз ўсиш кузатилмоқда, полиз экинлари 2 минг гектарга камайган», — деди вазирлик вакили.

«Ҳокимликлардан эътибор беришларини сўрайман. Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат томонидан пахта ва шоли каби сувни кўп талаб қилинадиган экинлар майдонларини қисқартириш бўйича кўрсатма берилган.

Лекин Туркистон вилоятида пахта майдонлари 5 минг гектарга ошгани кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, 2021 йилда харид нархи 2020 йилга нисбатан 220 минг тенгега (тоннаси 350 минг тенге) кўпроқ бўлади.

Шоли экин майдонлари 6,5 минг гектарга қисқартирилиб, 89,9 минг гектарга экин экилади.

Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари ҳокимликлари келгусида Экология вазирлигининг жанубий вилоятларни сув ресурслари билан таъминлаш прогнозини ҳисобга олган ҳолда иш олиб боришлари керак.

Мойли экин майдонлари 61,7 минг гектарга қисқариши кутилмоқда. Бундан ташқари, зиғир, мақсари ва хантал, кунгабоқар каби экинлар кўпайтирилди.

Қанд лавлагиси каби ижтимоий аҳамиятга эга экинларнинг режали кўрсаткичлари пасаяди. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон шакар саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитаси Ҳукумат назорати остида», — деди Айдарбек Сапаров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар