Бу йил Қозоғистонда 200 та мактаб қурилиши якунланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 200 та мактаб қурилиши якунланади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йил охирига қадар таълим соҳаси инфратузилмаларини ривожлантириш учун 1015 та мактаб модернизация қилинади ва 200 та мактаб қурилиши якунланади. 14,3 минг ўринли 48 та ётоқхона фойдаланишга топширилади», - деди Бош вазир Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, илм-фанни ривожлантириш мақсадида олимларнинг стажировкаси учун 500 та грант ва илмий лойиҳаларга 1000 та грант ажратилади.

«535 коллеж, 5,5 минг корхона ва ташкилот, жами 58 минг талаба дуал таълим билан қамраб олинади», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар