Бу йил Қозоғистонда 200 та мактаб 4 та компонент бўйича қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистонда 200 та мактаб 4 та компонент асосида қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Инфраструктура масалалари ҳали ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Президентимиз топшириғига биноан бу йил 200 та мактаб қурилади. Булар: давлат-хусусий шериклик, модулли мактаблар қуриш, хусусий мактаблар тармоғини ривожлантириш ва давлат бюджетидан мақсадли ташкил этиш», - деди Асхат Аймағамбетов.

Унга кўра, мактабларни қуриш бўйича йўл харитаси 10 февралга қадар ҳокимиятлар билан биргаликда тасдиқланади.

«Ҳокимиятлардан ушбу масалани якка тартибда кўриб чиқишни, тегишли ҳудудий режаларни ишлаб чиқишни ва бир ҳафта ичида вазирликка тақдим этишни илтимос қиламан», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар