Бу йил Қозоғистонда 20 миллион тонна ғалла йиғилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йиғим ишлари ўтган йилга нисбатан бир ой олдин якунланди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда дон ва дуккакли экинларнинг умумий майдони 99,5 фоизга бажарилган. Мамлакатда йиғим майдони 15,8 миллион гектарни ташкил этди, гектарига 12,8 центнер ўртача ҳосил билан 20 миллион тонна ғалла йиғиб олинди», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, дон ва дуккакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми мамлакатнинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондиради ва 7-8 миллион тонна ғалла экспорт қилишга имкон беради.

«Таъкидлаш жоизки, ғалла мавсуми ўтган йилга нисбатан бир ой олдин якунланди. Бунга қулай об-ҳаво шароити ва фермерларнинг техник тайёрлиги замин яратди. 2019 йилга нисбатан элеваторларга 1 миллион тонна кўпроқ дон етказиб берилди. Шу билан бирга, қабул қилинган доннинг 80%и юқори сифат кўрсаткичларига эга. 2019 йилда эса бу кўрсаткич 54,4%ни ташкил этганди», - деди С.Омаров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар