Бу йил Қозоғистонда 1500 нафар фуқаро ҳарбий йиғиларга чақирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Ashyq NHA» порталида Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг «Ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларни 2022 йилда ҳарбий йиғинларга чақириш тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йилда 1500 нафар ҳарбий хизматга мажбур бўлган чақирилувчи ҳарбий йиғинларга чақирилади», — дейилади буйруқ лойиҳасида .

Мазкур буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгандан кейин кучга киради.

Қозоғистондаги ҳарбий йиғинлар ҳарбий захирани тўлдириш, Қозоғистон Қуролли Кучлари, бошқа қўшинлари ва ҳарбий қисмларининг жанговар ва сафарбарлик шайлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Захирадаги ва соғлиғи яхши бўлган чақирилувчилар бир ойдан ортиқ бўлмаган ўқув машғулотларига таклиф этилади.

Ҳарбий машғулотларни ўтказишда ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларларнинг иш жойи ва лавозими, шу жумладан, ҳарбий қисмга бориб келиш ва қайтиш вақти ҳисобга олинади ва сақланиб қолади ҳамда ўртача иш ҳақи республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Нур-Султонда Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилганди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар