Бу йил Қозоғистонда 121 минг нафардан ортиқ бола бепул жарроҳлик амалиётидан ўтказилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда болалар ва ўсмирлар бепул операция қилинади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 10 ойи якунларига кўра, кафолатланган тиббий ёрдам ва мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими доирасида 0-18 ёшгача бўлган 121 минг 161 нафар бола бепул операция қилинди», — дея жавоб берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform саволига жавобан.

Шунингдек, 72 нафар бола хорижда операция қилиниш имкониятига эга бўлди.

«Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 26 майдаги буйруғига асосан 72 нафар бола хорижга жарроҳлик амалиётига юборилди», — дейилади вазирлик жавобида.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар