Бу йил Қозоғистонда 113 мингдан ортиқ ноёб жарроҳлик операциялари амалга оширилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Миллий академия академиги, олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор, А.Н.Сизғанов номидаги «Миллий хирургия илмий маркази» АЖ бошқаруви раиси Болатбек Баймаханов бир қатор ноёб тажрибалар билан ўртоқлашди ва Қозоғистонда жарроҳлик ёрдами ютуқлари ҳақида сўзлаб берди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йилнинг 9 ойида республикада 113 мингдан ортиқ ноёб жарроҳлик аралашувлар муваффақиятли амалга оширилди.

«Марказимизда жигар саратонини даволаш бўйича жаҳон андозалари даражасидаги ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар орасида минимал инвазив жигар жарроҳлигидан тортиб, ташхис қўйилган пайтдан бошлаб жигар трансплантациясигача бўлган ёрдам кўрсатилади. 2017 йилда Қозоғистон ва МДҲ мамлакатларида биринчи марта Сизғанов номидаги жарроҳлик марказида жигар эхинококкозини даволашнинг янги тери-жигар усули жорий этилди. Марказий Осиё ҳудудида жигарда минимал инвазив операциялар фақат бизнинг мамлакатимизда, жумладан, Сизғанов номидаги жарроҳлик марказида амалга оширилади»

, – деди малакали жарроҳ.

У, шунингдек, ошқозон-ичак трактида истеъмол қилинадиган калория миқдорини ва уларнинг ичакларда сўрилишини камайтириши мумкин бўлган махсус турдаги жарроҳлик бўлган машҳур бариатрик жарроҳлик ҳақида сўзлаб берди.

Клиникада минимал инвазив технологиялардан фойдаланган ҳолда онкологик касалликлар учун қизилўнгач бўйича энг мураккаб операциялар ва келажакда қизилўнгачнинг пластик жарроҳлиги амалга оширилади. Ушбу операциялар Сизғанов клиникасида ҳам муваффақиятли амалга оширилиб, кўплаб беморларнинг ҳаёт сифати ва соғлиғи кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради.

Марказ 2011 йилдан буён катталар ва болаларга тегишли жигар трансплантациясини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Сўнгги хабарлар