Бу йил Қозоғистонда 1,2 млн одам онлайн пропискадан фойдаланди
Шундай қилиб, 2020 йилда egov.kz порталида «Қозоғистон Республикаси фуқароларини яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш» хизматига талаб деярли икки бараварга ошди.
Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич тубдан бошқача эди. ХХМлар орқали 2,1 миллиондан ортиқ хизматлар қабул қилинди ва электрон ҳукумат порталида 726 минг одам рўйхатдан ўтганди.
«Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси раиси Асемгул Балташеванинг сўзларига кўра, электрон хизматларга бўлган талабнинг кескин ўсиши карантин пайтида давлат хизматлари марказларининг ёпилиши билан бевосита боғлиқ.
«Пандемия электрон хизматларни ривожлантиришга катта туртки берди. Илгари катталар ҳам, болалар ҳам оддий саволлар билан хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишни маъқул кўришган, аммо карантин ҳолатида ўз соғлиғидан хавотирда бўлган фуқаролар давлат хизматларини онлайн режимида ўзлари олишни бошладилар», - деди А.Балташева.