Бу йил Қозоғистонда 1,2 миллион киши иш билан таъминланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда 1,2 миллиондан ортиқ киши бандликни ошириш тадбирлари билан қамраб олинади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир жорий йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 8,8 миллион кишини ташкил қилди, ишсизлик даражаси 4,8 фоизни ташкил этди. Март-апрель ойларида карантин чоралари жорий қилинганлиги сабабли 4,2 миллион қозоғистонлик вақтинча ишдан бўшатилди.

«Карантин тадбирларини соддалаштириш шу йил 20 апрельда бошланди. Бу аста-секин ишга қайтишимизга имкон берди. Ишончимиз комилки, ҳукумат томонидан бандлик ва иқтисодий тикланишга қаратилган чора-тадбирлар жорий йилнинг июль ойидан бошлаб меҳнат бозорида вазиятни барқарорлаштиради», - деди Биржан Нуримбетов.

Унга кўра, йил охирига қадар кутилаётган ишсизлик даражаси 6,1% бўлиши мумкин. Шу муносабат билан у жорий йилда 1 миллион 220 минг кишини иш билан таъминлашга жалб этиш режалаштирилганини таъкидлади.

«Самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича «Еңбек» («Меҳнат») давлат дастурини амалга ошириш доирасида 600 минг киши иш билан таъминланади, 255 минг киши бандлик йўл харитаси асосида, 364 минг киши бошқа давлат дастурлари бўйича иш билан таъминланади», - деди Биржан Нуримбетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, 1 июнь ҳолатига кўра «Еңбек» («Меҳнат») давлат дастурида 224 мингдан ортиқ киши иштирок этган, шундан 185 минг киши иш билан таъминланган. Бўш иш ўринларида 99 минг киши, жамоат ишларида 62 минг киши, ижтимоий ишларда 13 минг киши, ёшлар амалиётида 11 минг киши иш билан таъминланди.


Сўнгги хабарлар