Бу йил Қозоғистонда 1,1 триллион тенгелик 149 та лойиҳа амалга оширилади

None
ASTANА. Кazinform – жорий йилда 1,1 триллион тенгелик 149 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Жорий йилда саноатни ривожлантириш билан боғлиқ амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. Давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ ўрта ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий материаллар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, импорт ўрнини босиш бўйича тармоқ режалари ва ҳудудий дастурлари амалга оширилади. Йил охиригача 16,3 минг доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилган 1,1 триллион тенгелик 149 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган», — деди Марат Қарабаев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Унга кўра, 2022 йил охирига қадар 160 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, бу 2 триллион тенге миқдорида 14,4 минг иш ўрни яратиш имконини берди.

«Масалан, Қизилўрда вилоятида пластик шиша ишлаб чиқариш, Атирау вилоятида полипропилен, Қарағанди вилоятида автомобил шиналари, Чимкентда алюминий қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Жамбил вилоятида азот-фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш икки баробарга оширилди», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар